Ўзбекистонда аввал соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган Анвар Алимов яна тизимга қайтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Алимов cоғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Маълумот ўрнида, Алимов Тошкент педиатрия институти ректори, cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари ва вазири лавозимларида ишлаган. У шу йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан ҳам тақдирланган.