Кеча, 6 ноябрь куни давлатимиз раҳбари мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев оилавий поликнинкалар, ҚВПлар фаолиятига тўхталиб ўтди. Уларни жонлантиришга ҳокимлар ҳам масъул экани такъидланди.
“Ҳар бир туман, шаҳар ҳокими бирламчи бўғин – поликлиника билан ҚВП нималигини тушиниши керак. Ўзи бир марта поликлиникага бориб, навбатда туриши керак. ҚВПга кечқурун бориб машинасининг ёқилғиси борми, манзилига бора олармикан, ўзи телефон қилиб поликлиникадан шифокорни топа олармикан – ана шуларни ўрганиши керак”, – деди Мирзиёев.
Шунингдек, президент йиғилишда соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинлаганини айтиб ўтди. Янги вазир қаттиққўл, талапчан, замонавий фикрга эгалиги, тизимдаги барча хато камчиликларни билиши таъкидланди.