Бош прокурор Ўзбекистонда иккита банкни бошқариб, катта миқдордаги пулларни талон-тарож қилган раҳбар ҳақида гапирди

Бош прокурор Ўзбекистонда иккита банкни бошқариб, катта миқдордаги пулларни талон-тарож қилган раҳбар ҳақида гапирди
Бош прокурор Ўзбекистонда иккита банкни бошқариб, катта миқдордаги пулларни талон-тарож қилган раҳбар ҳақида гапирди. Бу ҳақда бугун, 7 ноябрь куни мамлакатда коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилишда тўхталиб ўтилган.

Ниғматилла Йўлдошев йиғилишда «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк»нинг собиқ раҳбари амалга оширган талон-тарожликлар ҳақида гапирди. Унинг айтишича, раҳбар Э. АҚШда яшириниб юрган жиноятчи билан тил бириктириб, мамлакатимизда уюшган жиноий гуруҳ тузган. Ушбу гуруҳ эса Ўзбекистондан 22,5 миллион долларни олиб чиқиб кетган. Шунингдек, Э. “Халқ банки”га раҳбарлик қилган вақтда банк биносини таъмирлаш учун ўзининг таниш фирмасини ўртага қўйиб, 5,5 миллиард сўмлик банк маблағини талон-торож қилгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, Э. «Микрокредитбанк»га раҳбарлик қилганда ўзининг хонасига 100 млн сўмлик мебелни 273 млн сўмга олган. Э. шунингдек, банкнинг Сирдарё филиалига 700 млн сўмлик бинони 4 млрд 700 млн сўмга олиб, катта пулни ўмарган. Ҳозирда Э. ва унинг шериклари суд қилинаётгани маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, Муродилла Ёқубович Эшматов 2019 йилда Микрокредитбанкга Халқ банкидан раҳбар бўлиб ўтган. У 2016-2019 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ҳам ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Nilufar 7 ноябр 2020 23:28
    Qaniydi xalq iwonsa wularni rostligigaming Afsuslar 2 ta farzandim bilan bitta xaromhor IIb xodimini nafsi db 1 yidan beri kucha kuyda sarsonmizku Astahfurillah bu QIYOMATNI bowlaniwi....
  2. Кимсан 7 ноябр 2020 15:20
    Умрбод камаш керак гурухи билан.2 йил утиради.амниссия тарало килиб яшайди пулни кучи билан яна рахбарда.коррупцияни юкотиш учун усрбод камок колгани уйлаб колади
  3. Тохиржон 7 ноябр 2020 13:45
    22,5 млн доллар дааа
  4. Мигрант чол . 7 ноябр 2020 12:09
    Шунча пул чикиб кетгунга кадар хафсизлик хизмати мол бозоридагилар билан шугулландими?
  5. Бобир 7 ноябр 2020 12:07
    Сирдарё хокими уринбосари булган булса упирилган тугон курилишига хам алокаси ёкмикан
  6. Озор 7 ноябр 2020 11:43
    Битта банкир шунча иш килган булса, колганларини тасаввур килаверинг.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош прокурор Ўзбекистонда иккита банкни бошқариб, катта миқдордаги пулларни талон-тарож қилган раҳбар ҳақида гапирди