Ўзбекистонда порахўр ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик ҳодимларининг қилмишлари ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда порахўр ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик ҳодимларининг қилмишлари ҳақида маълумот берилди
Аввалроқ Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида коррупциянинг олдини олишга бағишланган йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида ёзган эдик.

Йиғилишда Йўлдошев нутқ сўзламоқда. Бош прокурор нутқида Ўзбекистонда ҳудудлардаги ҳокимликлар ходимлари, ҳудуд раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан амалга оширилган коррупцион ҳолатлар ҳақида айтиб ўтди.

Йўлдоишевнинг маълум қилишича, Юнусобод туман ҳокими ўринбосари З,5 минг, Бувайда туман ҳокими ўринбосари Д. 20 минг, Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги уй - жой ширкатлари уюшмаси раиси А. 35 минг доллар пора билан ушланган. Уларнинг барчаси ерни ноқонуний ажратиб бериш билан шуғулланган.

Шунингдек, Сурхондарёда Шўрчи туман ҳокимлиги ходими тадбиркорга имтиёзли кредит олиб бергани учун хизмат ҳақи эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, қўлга киритган. Андижон вилояти ҳокимлиги мутахассиси эса Шаҳрихон туман Силга қарши курашиш диспансери биносини шериклари билан тил бириктириб, тадбиркорлик қилиш учун “ноль” қийматда олган. Лекин у ерда ҳеч қандай иш қилинмай, бино бузилиб, ундан чиққан қурилиши материаллари 760 млн сўмга сотиб юборилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соя 11 ноябр 2020 00:08
    Порахурлик бизнинг кон-конимизга сингиб кетган иллат.Факат кескин чоралар натижа бериши мумкин.
  2. Платина 10 ноябр 2020 19:41
    Хокимят вакилларини жавобгарлик масаласида бу сифралар мингдан бири. Барча органлар ожиданиеда караб турибди качон рухсат буларкин деб.
  3. Асрор 9 ноябр 2020 20:39
    Порахўрлик охирги 15 йил ичида авж олди рахбарлар қўрқмай қолди.Ўзбекистонни ривожланган 20 та давлат орасида бўлишини хохлайман бунинг учун порахўрликка корупцияга қарши қонунларни кучайтириш керак.Ходимлари порахўрлик билан қўлга тушган вилоят хокими бўладими шахар хокимиятими ёки туман хокимияти ми рахбарига хам чора кўриш керак.Порахўр ходими билан бирга қонун олдида рахбари ҳам жавоб бериши керак чунки хечбир ходим рахбарсиз вада қилинган ишини бажара олмайди.Биз эртанги юртимиз келажагини ўйласак порахўрликни илдизини йўқ қилишимиз керак.
  4. Реалист 7 ноябр 2020 20:27
    Кимсан
    Фикрингизга 100%қўшиламан,
    хокимларни халқ сайлаши таклифи «менинг фикрим» га
    қўйилган,11мингдан ошиқ овоз тўплаган,лекин ким томонидандир тўхтатилган.
    Холбуки 10минг овоз тўплаган фикр зудлик билан хаётга татбиқ қилиниши керак.
    Агар таклиф бирорта жарима тўғрисида бўлганда «шес секунд»да амалга оширишарди коррупциянерларимиз.
  5. Кимсан 7 ноябр 2020 15:13
    Булар ушлангани тасаввур килинг ушланмагани канча олган Хокимларни сайлаш керак.хоким ишдан кетса командаси хам кетсин.30-40йилдан буён хокимиятда ишлаб юрганлар бор битиб кетган.
  6. Мигрант чол . 7 ноябр 2020 12:12
    Пора олиш зам хокимлар уртасида балогатга етганлик конкурсига айланган , канча куп пора олсанг шунча олкишланасан .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда порахўр ҳоким ўринбосарлари ва ҳокимлик ҳодимларининг қилмишлари ҳақида маълумот берилди