Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятга Ботир Зарипов ҳоким этиб тайинланган. Зарипов бунгача "Ўзсаноатқурилишматериаллари" раҳбари бўлиб ишлаган.
Унинг тайинлангани ҳақида бугун, 7 ноябрь куни хабар қилинди. Эслатиб ўтамиз, Бухоронинг собиқ ҳокими Карим Камолов 22 августда вафот этган эди.