Дастлаб Қорақалпоқ давлат университетида таълим олаётган талаба ёшларнинг ўз қўл меҳнати билан яратилган инновацион ишланмалари кўргазмаси билан танишди.
Шундан сўнг эса учрашувда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, сўнгги уч йилда барча соҳалар каби таълим соҳасида олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар, ёшларнинг келгуси режалари ва ёшлар ҳаётига оид масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар қилинди.
Учрашувда Спикер ўринбосари Актам Хаитов сўнгги йиллари мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, сиёсий жараёнларда уларнинг фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилиб келинаётганлигини, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида бир қанча самарали ишлар, ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини алоҳида эътироф этди.
Партиянинг сайловолди дастурида ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳиятини ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд қилинган. Чунки эртанги кун бунёдкори - бу ёшлар.
Ёшларнинг самарали етук малакали кадрлар бўлиб вояга етишида эса таълим-тарбиянинг ўрни катта. Ёшларнинг малакали кадр бўлиб етишида учта нарса яъни истеъдод, илм ва тажриба керак.
Мамлакатимизда таълим-тарбияни тубдан такомиллаштириш, янги авлод кадрларини шакллантириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон лойиҳаси депутатлар ва кенг жамотчилик эътиборига муҳокама қилинмоқда. Лойиҳада таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин беш йилда натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб берадиган мақсадлар қамраб олган.
Ҳақиқатдан ҳам таълим сифати ҳар бир ўқитувчининг малакаси ва ўз касбига фидойилигидан ташқари, жамиятнинг таълимга муносабатига ҳам бевосита боғлиқдир. Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида хусусан ёшлар масаласи бўйича олиб бораётган сиёсати туфайли мамлакатимизда таълим, фан ва технологияларнинг янги поғонага чиқишига мустаҳкам замин яратилаётганини алоҳида эътироф этди.
– Учрашув менда катта таассурот қолдирди, – дейди Қорақалпоқ давлат университети 1 босқич талабаси Б.Жалғасбаева. – Ёшларнинг малакали кадр бўлиб етишида кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича тажрибасидан келиб чиқиб, мисоллар билан бизга тушунтириб берди.
Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати