Ўзбекистонга Бангладешдан 888 нафар мигрантлар ишлаш учун келади. Бу ҳақда Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси Жаҳонгир Алам маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонга шу пайтгача 239 нафар бангладешлик ишчилар Қаршидаги инжиниринг компаниясида ишлаш учун келган.
Ушбу сектордаги мутахассисларнинг айтишича, Бангладеш учун меҳнат бозорини топиш жуда муҳим. Чунки турли хил сабабларга кўра Форс кўрфази давлатларида хорижий ишчиларга талаб пасайган. Шунингдек, Бангладеш ҳукумати ўз ватандошларини Хитой, Камбожа, Польша, Руминия, Хорватия ва Сейшел оролига юбориш бўйича чоралар кўрмоқда. Шу билан бирга, ишчилар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ҳам юборилади.