«Уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман» – Турдимов амалдорларга ишга пиёда қатнашни таклиф қилди

«Уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман» – Турдимов амалдорларга ишга пиёда қатнашни таклиф қилди
Самарқандда амалдорларга ишга пиёда қатнаш таклиф қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 11 ноябрдан 21 ноябрга қадар вилоятдаги амалдорларга ишга пиёда қатнаш таклиф қилинган. Вилоят ҳокими ҳам ушбу ташаббусда фаол қатнашишини билдирган.
Ҳоким шу тартибда 10 кун ишлашини айтган. Унинг хизмат машинаси ҳокимиятда қолишини, фақатгина туманга чиқса машинадан фойдаланишини таъкидлаган.

“Кечқурун яна машинани ҳокимият гаражида қолдириб, уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман”, – дейди ҳоким.

Шунингдек, Турдимов агар амалдорлар жамоат транспортидан фойдаланиб, пиёда юрса халққа янада яқинроқ бўлиш имконияти пайдо бўлишини қўшимча қилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Bobur Sobirov 15 ноябр 2020 15:37
    Erkin Oqbo‘tayevichning ushbu taklifini nafaqat ushbu taklifi qolaversa barcha qabul qilgan qarorlarini hurmat qilaman va qo‘llab-quvvatlayman. Rahbarlarning pyoda yurishlari ortidan keladigan foydani nafaqat Samarqand xalqi, agar bu uslubdan boshqa viloyatdagi rahbarlar ham foydalanishsa boshqa yurtdoshlarimiz ham albatta sezishadi. Men bunga ishonaman. Yaratganni o‘zi sizni panohida asrasin Erkinjon Oqbo‘tayevich.
  2. Lobar 12 ноябр 2020 20:15
    Ishtimoiy tarmoqlar orqali siz to'g'ringizda iliq so'zlar
    eshitishning o'zi xalqning sizga bo'lgan hurmat, ishonch va ehtiromi albatta.
    Siz ya'ni hurmatli E Turdimov Navoiy viloyati hokimi
    vazifasini bajarayotgan paytingizda menu turmush o'rtog'imni ish bilan taminlagansiz.Bola-chaqamni dousing degansiz.Martabangiz bundanda ulug' bo'lsin.Qaerda bo'lsangiz ham xalqning nazaridan qolmang.Olloh sizni har doim yuzingizni yorug' qilsin.
  3. Жамшид 12 ноябр 2020 10:10
    Классический туфлида узок масофага юриш нихоятда кийин. Оёкка жабр булади. Юмшок кроссовка ёки мавсумий скичерслар жуда кулай
  4. Соя 10 ноябр 2020 23:53
    Сизнинг пиёда юришингиз давлатга кимматга тушмаса булгани.Ундан кура буладиган ишни килинг хурматли хоким.Сизнинг юзингиздан ута олмай канчадан-канча хокимчалар хам пиёда юриб,давлат ишлари колиб кетади.Сизга шу керакми?
  5. камина 10 ноябр 2020 18:24
    Турдимовдан бошка амалдорлар халкнинг пешона териси эвазига кеган хар хил кимматбахо мошиналар минмасдан урнак олса арзийди.РахматЭркинжон Ока!
  6. O`ZBEK 10 ноябр 2020 12:27
    Кайси транспортхозир бензинда юрадики об - хаво ифлосланса. Шунақа юришга об ғ хаво тозза буладими. Ундан кўра "Пиёда юриб кўчаларни махалла гузарларини тозаллаймиз, хархил мусор ва ахлатларни ахлат қуттиларга ташлашни ўрганамиз, об - хавонинг бузилиши хаммаси кўчалларнинг ифлослиги, арикланинг ифлослигидан хисобланади. Хурматли Самарқанд вилоят хокими Сиз жуда яхши инсонсиз. шу юришни хар махалларга бориб уларнинг тоззалиги ва арикларнинг тоззаалиг, бозорланинг чеккаларидаги ариқланинг ифлослигидан кунглингиз айниб кетади. Сурхандарё вилояти Денов туманида қилган ишларингизни халигача айрим инсонлар эслашади. Денов туманидаги бозорларнинг атрофи умуман тоззаланмаган эди. Сизнинг ташабусингиз билан бозор атрофлари тозаланди ва одамлар Денов туманининг тоззалигини умрида биринчи маротаба кўришди . Хозир эса яна ўша холат ахлатлар тўкилган, атроф сасиб об - ҳаво ифлосланиб ётибди. Қани энди хамма вилоят ва туман хокимлари Сиздай иш олиб боришса Ўзбекистонимиз жуда ривожланиб бир тооза худудга айланган буларди
  7. Малика 10 ноябр 2020 10:27
    Факат амалдорлар эмас !хамма пиёда юрсин хаммани узи учун фойдаси бор эколоя хам тозаланади......
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Уйга пиёда ёки жамоат транспортида кетаман» – Турдимов амалдорларга ишга пиёда қатнашни таклиф қилди