Ўзбекистоннинг қайси банкида коррупция ҳолати кўпроқ кузатилгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан тақдим этилди.
Жорий йил 7 ноябрь куни коррупцияга бағишланган йиғилишда бош прокурор сўнгги икки йилда 166 нафар банк мансабдорлари коррупция билан боғлиқ ҳолатда иштирок этиб, жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди. Ушбу мансабдорларнинг,
- 13 нафари «Ипотека банк»,
- 25 нафари «Миллий банк»,
- 26 нафари «Микрокредитбанк»,
- 38 нафари «Агробанк»
- 49 нафари «Халқ банки»
ходимлари экани айтилди. Юқорида қайд этилган банкларнинг раҳбарлари ўша мажлисда ҳолатга муносабат билдириб, эндиликда бундай ишлар бўлмаслиги учун чора тадбирлар белгиланишини таъкидлади.