Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 ноябрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Президент вилоятга ташрифи давомида ҳудудда қурилаётган янги корхоналар ва турар жойлар билан танишади.
Ташриф якунида вилоятнинг масъуллари билан учрашув бўлиши кутилмоқда.