Кеча, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, суҳбатда барча долзарб масалалар муҳокама қилинган.
Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилишича, икки давлат раҳбарлари қирғиз халқига иқтисодий ҳамда гуманитар ёрдам беришга келишиб олган.