Шу йил октябрь ойида ижтимоий тармоқлар ва қатор ОАВда Зангиотадаги колонияда жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримова ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларда Каримованинг аҳволи ёмонлашгани, ўпкаси ялиғлангани ва унда коронавирус аниқланган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.
Шунингдек, Каримованинг қизи Иман Каримова ҳам инстаграмдаги саҳифасида бу ҳақда хабар қолдирилган. Дарё нашрининг маълум қилишича, ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева ушбу вазиятга ойдинлик киритган.
Абдуллаева бундай хабарлар асоссиз эканини маълум қилди. “Гулнора Каримова суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда”, — дейди полковник Умида Абдуллаева .