“Қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар” – Президент ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

“Қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар” – Президент ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида қашқадарёлик ёшлар билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари дастлаб Ёшлар марказида бўлиб, у ердаги шароит билан танишди ва шу ерда ёшлар билан учрашди. Пезидент ёшлар билан учрашувда улар билан очиқ мулоқот қилиш учун келганини айтди.

“Ҳамма ёшлар билан кўришишни хоҳлардим, лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ. Сиз уларнинг вакиллари ўрнида жойлардаги муаммоларни, ёшлар истакларини айтишингизни истардим. Шунинг учун қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар”, – деди Мирзиёев.

Учрашувда ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари очиқ муҳокама қилинди. Хусусан, Қашқадарёда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашдаги ишлар суст эканлиги, уларни рағбатлантириш учун «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури бўйича янада қўшимча маблағлар ажратиш кераклиги айтилди. Мулоқотда Муборакда IT-park қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, мактаблардаги спорт заллар аҳволини яхшилаш, спорт зали йўқ мактабларда уларни қуриш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, Китоб туманидаги муаммоли вазиятлардан бири ҳам ҳал этилди. Таъкидланишича, туманда 150 ўринга мўлжалланган мусиқа мактабида 310 нафар ўқувчи таҳсил олади. Давлат раҳбари ушбу муаммони ҳам ҳал этиб, ўқувчиларга етарли шароит яратиб бериш кераклигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сурхон 14 ноябр 2020 19:09
    Мажлисда.хаммаси.робот.кулди.кутар.деса.кутаради.карсак.чолдеса.чолади .хар.бир.миллатда.мустакил.фикир.булиш.керак.мустакил.фикир.булмаса.миллат.мустакил.булмайди..Махамат.Ганди.
  2. Дангал 13 ноябр 2020 19:04
    Хакикат вы правильно сказали
  3. Хакикат 13 ноябр 2020 18:07
    Хаммаси ташкиллаштирилган уша ерда утирган бирорта ёш хакикатни президентга айтолмайди айтишига йул хам куйилмайди.
  4. Ali 13 ноябр 2020 16:05
    Qani edi hokimlar ham televizorda aytilganidek fidoyi bulsa yaxshi bulardi.
  5. Реалист 13 ноябр 2020 15:15
    Нафақат ёшлар билан,балки халқ билан учрашиш керак.
    Юзма-юз бўлмаса хам телемост
    уюштириш керак.Путин хар йили халқ билан учрашади,телемост орқали,саволларга жавоб беради,цензурасиз,юракдан.
  6. Озор 13 ноябр 2020 14:02
    Рахмат.Биз хам бу багрикенгликни суистеьмол килмайлик.
  7. БММ 13 ноябр 2020 11:25
    Бугунги ёшларга хавасим келади президент билан учрашиш ва унга ўз фикрларини айтиш бахтига муяссар бўлишган
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар” – Президент ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди