Бугун давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашди. Унда вилоятни комплекс ривожлантириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда вилоятнинг туманларини махсус соҳага ихтисослаштириш кераклиги таъкидланди. Унга кўра,
- Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади.
- Ғузор ва Муборак туманларида нефть-газ-кимё.
- Чироқчи ва Деҳқонобод туманларида қурилиш материаллари бўйича кўплаб корхоналар ташкил этилади.
- Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманлари чорвачиликка ихтисослаштирилади.
Йиғилшда вилоятда 2021-2022 йилларда амалга оширилиши керак бўлган ишларга 28 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Ушбу маблағ эвазига 950 та лойиҳа амалга оширилади ва 15 мингта янги иш ўрни яратилади.