Тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг аудиоси тарқалди. Аудио тармоқларда кенг тарқалди.
Аудиода ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов журналистлар билан учрашгани ва айрим аёлларнинг “эсини” киритиб қўйгани ҳақида сўзлаб берган. Унда ҳоким журналистлар билан учрашувда ўзини қандай тутганини, 2,5 соат ўтирган бўлсада улардан биронтаси ҳам савол берма олмаганини мақтаниб айтиб берган. Ҳоким уларга “нормалный» савол бер деб айтганини, журналистлар савол бера олмай бошқа ном остида тармоқларда пост қолдирганини айтиб, уларни “ҳезалак” деб атаган. Шунингдек, ҳоким учрашувдан чиққандан кейинги вазият ҳақида гапирган. Унинг айтишича, учрашувдан чиқса 5-6 аёллар уларни кутиб турган бўлган ва ҳоким уларни қабул қилмайман деган.
Кейин ҳоким Марҳамат туманидаги вазиятга ҳам тўхталган. Абдураҳмонов туманда “шалаққилик” қилган аёллар билан қандай йўл тутганини айтган. У туманга борганда 5 та аёл (учтаси ногирон, иккитаси “анунақа” аёллар) унга бақирган. Шундан сўнг ҳоким иккитасини (анунақаларни) 15 суткага қаматтирган ва шундан сўнг уларнинг “попуги”ни пасайтириб қўйган. Аудиода ҳоким шуларнинг барчасини мақтаниб айтиб берганини эшитиш мумкин.
Аудио тарқалгач вилоят ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдирди. Унда айтилишича, ушбу ҳолат бундан икки йил олдин ёзиб олинган. Шунингдек, муносабатда ҳоким “ҳезалак” деб барча журналистларни эмас балки айрим нохолис журналистларни айтгани билдирилган. Лекин муносабатда 15 суткага қамалган “шаллақи” аёллар ҳақида айтилмаган.