Ўзбекистон президенти бугун, 13 ноябрь куни Қарши шаҳрида фаоллар билан учрашувда Қашқадарёнинг собиқ ҳокими, Зафар Рўзиев ҳақида гапирди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев собиқ ҳоким шарманда қилганини, бу энди билинаётганини маълум қилди. Шунингдек, президент вилоятда газ ва сув муаммоси борлигига ҳам тўхталди.
“Қашқадарё зўр, гази бор деб юраверган эканмиз. Вилоят республика газининг 63 фоизини беради. Аммо одамларда газ йўқ, сув йўқ. Қани адолат?”, – деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда президент вилоятнинг ҳозирги ҳокими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Мирзиёев Зоир Мирзаевни синалган, тажрибали кадр деб атаб, Қашқадарёни ўзгартириш учун олиб келинганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги раҳбари Зафар Рўзиев 2019 йил 26 октябрь куни лавозимидан озод этилган ва Зоир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У 2020 йилнинг 13 январь санасида вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланган.