Жорий йилда Ўзбекистонда қандай нуфузли халқаро форумлар бўлиб ўтади?

Жорий йилда Ўзбекистонда қандай нуфузли халқаро форумлар бўлиб ўтади?
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида мамлакатимиз қатор нуфузли халқаро анжуманларга мезбонлик қилиш назарда тутилган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилмоқда.

Жумладан, февраль ойида Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро конференцияси ўтказиш кўзда тутилган. Шу бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасида Марказий Осиё давлатлари етакчи олимлари ва экспертларининг форумини ўтказишга оид ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Апрель ойида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши лойиҳасида 2019 йилда Тошкент шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Тадбирларда:

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида самарали минтақавий ҳамкорликнинг янги резервларини ва уни кенгайтиришнинг таъсирчан механизмларини топиш;

савдо-иқтисодий, инновацион, инвестициявий, транспорт-коммуникация, банк-молия, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларида аниқ дастурларни ишлаб чиқиш;

халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан кенг фикр алмашиш, улар бўйича умумий қарашни келишиб олиш ва уни халқаро ташкилотлар доирасида илгари суриш кўзда тутилган.

Май ойида Самарқандда Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш мўлжалланяпти. Шу бўйичаЎзбекистон Республикаси Президенти фармойиши лойиҳасида Самарқанд шаҳрида 2019 йилда Ватандошлар халқаро форумини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар назарда тутилади.

Май ойида яна Афғонистон бўйича 8-минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясини (RECCA VIII) Тошкентда ўтказиш режалаштирилган. Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши лойиҳасида Афғонистон бўйича 8-минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар назарда тутилади.

Октябрь ойида эса Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш ва ўтказиш кўрсатиб ўтилган. Шу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши лойиҳасида:

анжуман концепциясини ишлаб чиқиш;

тадбирнинг кун тартиби, аниқ муддати ва жойини белгилаш;

хорижий мутахассислар, халқаро

ва минтақавий ташкилотлар вакилларини тадбирга таклиф этиш ва уларнинг иштирокини ташкил қилиш;

анжуманнинг якуний ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш назарда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Жорий йилда Ўзбекистонда қандай нуфузли халқаро форумлар бўлиб ўтади?