Хабар қилинганидек Ўзбекистон президенти шу йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди. Президент ташриф давомида вилоятлик фаоллар билан учрашиб, ҳудудда тадбиркорларга берилаётган имкониятларни танқид қилди.
Хусусан, йиғилшда давлатимиз раҳбари вилоятдаги туманлар маълум бир соҳага ихтисослашишини ва уларга республика даражасида раҳбарлар бириктирилишини маълум қилди.
“Янги инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш керак. Қашқадарёда бу ривожланмаяпти. Бошқа вилоятларнинг кўпида одамлар рақобат бўлиб, тадбиркорлар қўшилиб, кооперация қилиб, четдан ҳамкорлар топаяти. Лекин, қашқадарёлик тадбиркорларнинг кўпи бошқа вилоят ва Тошкентда юрибди”, – дейди Шавкат Мирзиёев.