Шу йили тавсиянома билан университетга имтиҳонсиз грантга кирган қизга Шавкат Мирзиёев 2 хонали уй совға қилди

Шу йили тавсиянома билан университетга имтиҳонсиз грантга кирган қизга Шавкат Мирзиёев 2 хонали уй совға қилди
Аввалроқ давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказгани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, ўша учрашувда Шавкат Мирзиёев Шоҳида Жўраевага 2 хонали уй совға қилган. Жўраева президентга ёш оилаларнинг психологик маданиятини ошириш учун “Ёш психологлар” марказини ташкил этиш таклифини берган ва таклиф давлат раҳбарига маъқул келган. Жўраева ушбу совғадан боши осмонга етганини маълум қилди. Унинг айтишича, қизнинг ўқиши шаҳарда, уйи эса туманда бўлгани учун у ерга қатнашга қийинчиликлар юзага келган. Шаҳар марказидан берилган уй эса ушбу муаммони бартараф этишга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, Шоҳида Жўраева ёшлар иттифоқининг тавсияномасига биноан Қарши давлат университетининг хорижий тиллар факультети филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) факультетига имтиҳонсиз, грант асосида ўқишга қабул қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. oynur 18 ноябр 2020 14:17
    Grand bn o'qishni bitirdim Uy beringlar ishlashga qiynalayabman Prizedentimizga qanday aytayin
  2. Sawa 17 ноябр 2020 14:36
    Universitetda dars berish uchun 37 km yo'lni mikroavtobus(mashrutkada) bosib o'tishimga to'g'ri keladi. To'g'risi men uyni orzu ham qilmayman. Faqat shu transport vositalarini ozroq tartibga keltirilsa yaxshi ish bo'lardi. Bir safar majburlikdan bitta mashrutkada 32 kishi kelganmiz. Taxilar qimmat,mashrutkachi xohlamaseng chiqma deydi.
  3. Ahrorjon 17 ноябр 2020 07:59
    Yoshlar ittifoqini ozi nega kerak
    Inglis tilini bilarmikin bu qiz
    Omadini bersin
    Lekin bundan Kora qiynalgan oilalar judayam kop
    Biz ham talaba dars berib ishlab yurip ozimizni eplayapmizku
    Menimcha but qizni dadasi hokim bolsa kk
  4. Хакикат 16 ноябр 2020 15:24
    Кимни пулига яна халкнинг тулаган солиги хисобиланми.
  5. Жавлон 16 ноябр 2020 14:17
    Нима экан дебман. Давлат миз кашшоклашиб колмайди олурсин
  6. O`ZBEK 16 ноябр 2020 10:58
    Катта рахмат Президентимизга ёшларни қўллаб қуватлагани учун. Қолганларга ҳам уйлар насиб қилсин.
  7. oynur 16 ноябр 2020 09:51
    Bizlarga uy qachon berilar ekan grand bn uqishni bitirib quyibman da yoshim utib ketmasdan kimga murojat qilayin tekin emas albatta
  8. Фарида 15 ноябр 2020 19:21
    Ай мана мени турмуш уртогимни ишга кирганига 25 йилдан ошди на уйи бор на жойи бор илим излаб чарчаб кетди приздентимиз мана шу инсонга ухшаган илимли одамни топсин шунга ухшаган одамларга уй берсин шу киздан 100 баробар билими кучлирок уша кизни ё оркаси кучли булса керакдир.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

Бу йилги қиш пойтахт аҳолиси учун ҳам анча синовли келгани, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби энг бирламчи ҳаётий...
Кеча, 20:35

“ Самарқанд давлат университети талабаларига дарс ўтганимдан сўнг инглиз тилини билиш даражаси сезиларли даражада ўсди...”

Бу - Осиё чет тили ўқитувчилари уюшмаси президенти, Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равиндер...
27-01-2023, 22:05

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди 26 январдан бошлаб “Фарғона – Қувасой –...
27-01-2023, 11:44

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

Маълумотларга кўра , 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар...
27-01-2023, 11:42

O'zLiDeP ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди

Куни кеча мамлакатимиз Энергетика вазирлиги билан “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл...
27-01-2023, 11:40
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шу йили тавсиянома билан университетга имтиҳонсиз грантга кирган қизга Шавкат Мирзиёев 2 хонали уй совға қилди