O'zLiDeP 17 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP 17 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди
Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, галдаги муҳим вазифалар бегилаб олинди.
Йиғилишни партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов очиб берди ва O`zLiDePнинг ўтган 17 йиллик фаолияти, айниқса кейинги тўрт йилда амалга оширган ишларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, бугунги кунга келиб ўз сафида 800 мингга яқин юртимизнинг энг фаол вакилларини бирлаштирган партия ўтган 17 йил давомида халқ билан ҳамнафас бўлиб, уларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш йўлида астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.
Айтиш керакки кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларда ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси O`zLiDeP зиммасига ҳам тамомила янги вазифаларни юклади. Бу тарихий ҳужжат бугунги кунда партия фаолиятининг сиёсий-ҳуқуқий ва ғоявий асосини ташкил этмоқда.
O'zLiDeP 17 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Ҳаракатлар стратегияси тизимли ва изчил либерал ислоҳотлар орқали мамлакатимизни барча соҳаларда янгилаш ва модернизация қилиш ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган “йўл харитаси”дир. O`zLiDeP эса уни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг жадаллиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олган партиядир.

Тадбирда партия ҳамда унинг фракцияси Стратегияда ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётгани таъкидланди. Жумладан, ўтган давр мобайнида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида партия қатор лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш орқали опа-сингилларимизни жамиятда ўз ўрниларини топишда кўмаклашмоқда. Ушбу лойиҳалар орқали қанчадан-қанча хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги оширилди, уларда тадбиркорлик кўникмалари шаклланди, янги тадбиркор, фермер хотин-қизлар кашф этилди. Бунинг натижасида жойларда айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган 140 нафар хотин-қизларга 5 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди, натижада 1 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, глобаллашув шароитида ёшларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш, уларнинг дарду ташвишларига ечим топиш, интернет сайтида ёшлар билан интерактив алоқа тизимини йўлга қўйиш, ёшларимизнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини кучайтириш, айниқса, ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари ҳам партиянинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Хусусан, пандемия келтириб чиқарган мураккаб шароитга қарамасдан биргина жорий йилнинг ўзида “Ёшлар – келажагимиз” дастури доирасида “Ёш мулкдор - юрт таянчи”, “Ишбилармон талаба”, “Ёш инновациячи”, “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” ва “Ёш либераллар клуби” лойиҳалари доирасида 60 та ёш тадбиркорга 1 млрд. 904 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, 960 киши иш билан таъминланди, 221 киши истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбирда партия фаолиятининг энг муҳим бўғини бу шубҳасиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масаласи эканлиги таъкидланди. Ўтган давр мобайнида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, каби ўта муҳим дастурлар ижросини ўрганиш юзасидан электорат вакиллари ва аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Мақсад нафақат аҳолини мурожаатларига партиявий воситалар орқали ечим топиш, балки жойларда тадбиркорлар ва фермерлар муаммоларини бевосита ўрганишдан иборат эди.

Шунингдек, пандемия даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган тадбиркорлик субъектларини оёққа туришларида кўмаклашиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳам ўз фаоллигини кўрсатди.

Тадбирда ўтган вақт ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ўз имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар, қолаверса халқимиз кутаётган, бугунги ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган қонун ташаббускорлиги фаолиятини янада жонлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги айтиб ўтилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида ЎзЛиДеП фракцияси ташаббуси билан 4 та қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Йиғилишда шунингдек, 2020 йилнинг кўп қисмини коронавирус пандемия туфайли юзага келган мураккаб шароитда ўтказгани, ана шундай синовли кунларда ҳам партия халқимиз билан ҳамнафас бўлишга, уларни оғирини енгил қилиш борасида саъй-ҳаракатларини аямаганлиги эътироф этилди. Хусусан, карантин бошланганидан сўнг партия фаоллари бўлган тадбиркорлар, фермерлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия вакиллари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига турли хомийлик ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда. “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати фондларига хомийлик маблағлари ўтказиб берилди. Шу кунга қадар 1880 та маҳаллий кенгаш депутатларимиз, 804 та жамоатчилик асосидаги раис ва раис ўринбосарлари томонидан 24 млрд. сўмдан зиёд хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Энг муҳими партия халқимизга хос ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда, ўзининг 17 йиллигини, таъбир жоиз бўлса туғилган кунини ҳам халқимиз билан бирга ўтказмоқда. Партиянинг “O`zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси доирасида ҳудудий партия ташкилотлари томонидан ҳудудларда шакллантирилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган 17 минг моддий ёрдамга муҳтож оилалар аҳволидан хабар олиш, партиядан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда кўнгилли хомийларни жалб этган ҳолда эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишни бошлаб юборди.

Йиғилиш давомида партия ўз фаолиятини таҳлилий-танқидий кўриб чиқиш билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар асосида галдаги муҳим вазифаларни белгилаб олди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP 17 ёшда: Партиянинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилинди