-Бу ҳудудда пиёз етиштирилар экан, лекин кўчат Сурхондарёдан олиб келинади,- деди А. Хаитов. –Агар кўчат шу ернинг ўзида етиштирилса ва маҳалла пиёз етиштиришга ихтисослаштирилса, маҳсулотни экспорт қилиш ҳам осон кечади. Бу борада биз сизларга пиёз кўчати етиштириш бўйича тавсия бериш учун тошкентлик мутахассис Тойир Ботировни олиб келганмиз. Унинг тавсияларига амал қилсангиз, 10 сотих жойдаги пиёз кўчатидан 1 гектар пиёз етиштириш мумкин. Бу камида 80 тонна пиёз дегани.
Томорқачи-мутахассис Тойир Ботиров аҳоли вакилларига ўз тавсияларини берди. Озроққина жойда плёнка остида пиёз кўчати тайёрлаб, кенг майдонда пиёздан мўл ҳосил олиш технологияси ҳақида батафсил тушунча берди.
Қишлоқ аҳолиси ўз томорқаларида пиёз етиштириш ва уни экспорт қилиш бўйича берилган тавсияларга амал қилиш истагини билдиришди.
O'zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати