Тошкентда ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу тадбирда ёшларни ўйлантираётган масалалар, уларни қизиқтираётган нарсалар ва интилишларини ўрганиш учун ташкил этилган.
Йиғилишда қатнашчилардан бири ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Ўзбекистонда волонтёрлар ассоциациясини ёки федерациясини очишни таклиф қилган. Ҳоким ўз навбатида унга жавобан ушбу фаолият турига фикрини билдирган.
“Талант, пул олиш, “Payme”дан пул ўтказиб бериш каби ҳолатлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетяпти волонтёрлар орасида. Мен сал шубҳага боряпман оҳирги пайтларда. Волонтёрлик касбми, ҳақиқатан ёрдам беришми, ёки бундан даромад олишми шуни фарқига бора олмаяпман. Волонтёр бу кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен биронта волонтёрнинг уйда ётган қариянинг оёғини совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Сочини тараб қўяй, ювиб қўяй дейиш мумкин аёлларга. Ҳеч шуни кўрганим йўқ. Ҳаммаси сумка-сумка нарса ташлаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак”, – дейди ҳоким таклиф билдирган йигитга қарата.