Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, МИБ директори лавозимига Хасан Муротович Кабирджанов тайинланган. Тайинлов юзасидан президент қарори ҳам имзоланган.
Кабирджанов аввалроқ МИБ директори ўринбосари лавозимида ишлаган. 10 октябрда МИБ директори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратходжаев ишдан олингач ўрнига ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи бўлган.