Мазкур лойиҳа доирасида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “UDT-Holding” МЧЖ директори Азиз Гафуров ўзи сайланган округдаги маҳалларда истиқомат қилаётган кекса, ногиронлиги бор, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берди.
Шунингдек, яна бир фаолларимиз Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари С.Ризаева, Ф.Тангриева, Ш.Джаббарова, М.Саидходжаева, Х.Азимов, М.Артикова, А.Маманазаровлар ҳам ушбу ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи кекса, ногиронлиги бор, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Уларга зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Муҳими партия томонидан эълон қилинган лойиҳага барча фаолларимиз ҳамда кўнгиллилар фаол қатнашишмоқда.
Таъкидлаш жоиз, “O‘zLiDeP 17 ёшда: 17 минг оилага саховат ва кўмак” номли лойиҳаси бир кунлик тадбир эмас. Лойиҳа ноябрь ойи охирига қадар давом этади.
Умида Артикходжаева,
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати ходими
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати ходими