Сурхондарё: сайёр қабулларда қандай муаммолар ҳал этилди?

Сурхондарё: сайёр қабулларда қандай муаммолар ҳал этилди?
Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси ташкил қилаётган вилоят секторлари раҳбарларининг оммавий қабулларида марказдан тортиб, то олис-чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли қамраб олинмоқда. Жонли мулоқотларда жойида ҳал қилиш имкони бор масалаларга ўша ернинг ўзида ечим топилаётган бўлса, ижроси муайян вақт ҳамда маблағ талаб этадиган масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олиниши натижасида уларни ҳам босқичма-босқич ҳал қилишга эришилмоқда.

Денов туманидаги “Тотувли” ва “Ифтихор” мақҳаллалари аҳолисини ҳам шу муаммо қийнаб келарди. Икки маҳаллани боғлаб турган катта анҳор устидаги эски кўприк қурилганига 78 йил бўлган. Ҳудуд аҳолиси шу йил аввалида бўлиб ўтган оммавий қабулда бу муаммога ечим сўрагач, масала тегишли дастурларга киритилди. Натижада узунлиги 42 метр, эни 12 метрли улкан кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Сурхондарё: сайёр қабулларда қандай муаммолар ҳал этилди?

Шу йилнинг февраль ойида вилоятнинг энг олис нуқталаридан бири – Олтинсой туманининг “Вахшивор” маҳалласида ўтказилган вилоят ҳокимининг оммавий қабулида тоғли қишлоқ аҳолиси кўприк муаммосига амалий ечим сўраган эди. Сабаби – “Вахшивор” маҳалласи ҳудудидаги “Лалми” ва “Қўшарча” қишлоқлари аҳолиси маҳалла марказига бориш учун учун 5 км. йўлни айланиб ўтишга мажбур эди. Мурожаатдан сўнг вақтинчалик фойдаланиб туриш учун узунлиги 50 метр бўлган осма кўприк қурилди. Энди 100 нафардан ортиқ аҳоли, шунингдек, мактаб ўқувчилари аввалгидек 5 км масофани айланиб, юрмасдан ушбу кўприк орқали Вахшивор марказига бориб-келадиган бўлди.

Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси томонидан Олтинсой туманининг “Сайрак” ва Денов туманининг Жаматак маҳаллаларида ташкил этилган навбатдаги оммавий қабулларда фуқароларни ўйлантириб келаётган ана шундай масалаларга ечим изланди.
Олтинсойнинг Сайрак маҳалласидаги мулоқотларда электр, суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ қатор муаммоларга ечим топилди. Дейлик, Олтинсой тумани “Мингчинор” маҳалласидаги мавжуд трансформатор 1970 йилда ўрнатилган бўлиб, аллақачон фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган эди. Аҳоли сони ошиб, хонадонлар кенгайса-да, электр энергияси билан боғлиқ муаммо муаммолигича қолган эди. Мурожаатдан сўнг маҳалла аҳли учун 160 хўжаликка мўлжалланган янги трансформатор ўрнатиб берилди.

Худди шундай мурожаатлар асосида “Сайрак” қишлоғида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинадиган, томорқаларни суғориш учун барқарор оқар сув билан таъминланадиган, “Чинор” маҳалласида эса 2021 йилги дастур асосида янги мактаб барпо қилинадиган бўлди. Хидиршо қишлоғидан қабулга келган Соатмўмин Абдусатторовнинг мурожаати асосида қишлоққа 2 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, 30 та хўжалик оби-ҳаёт билан таъминланадиган бўлди.

Сайрак қишлоғида ўтказилган оммавий қабулда ҳудуддаги Сайрак, Овчи, Хидиршо, Жобу, Дуғоба, Ипоқ, Мўминқул, Обшир, Чинор каби ўндан зиёд дашт, тоғолди ва тоғли қишлоқлар аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ўндан зиёд мурожаатчиларга вилоят шифохоналарида даволанишлари учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Шу ернинг ўзида аҳолига сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди. Дейлик, Зулайҳо Очилдиева 15 ёшга тўлган бўлса-да ҳалигача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга эмас эди. Сайёр қабулда бу муаммо ўрганилгач, шу ернинг ўзида ҳал қилиб берилди.

Денов туманидаги “Чим” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Жаматак” маҳалласида давом эттирилган оммавий қабулда Халқ қабулхонаси ва вилоят секторлари раҳбарларига мурожаатларда асосан ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, ичимлик суви, суюлтирилган газ етказиб бериш, боғча ва кўприклар қуриш, банк кредитлари ва томорқа ажратиш каби долзарб масалалар кун тартибига қўйилди.

Мулоқотлар давомидаги мурожаатлар асосида Денов туманининг Намуна маҳалласидаги ичимлик сув минораси, “Чим” маҳалласида эса ички йўллар таъмирланадиган, эскирган симёғочлар янги бетон устунларга алмаштириладиган бўлди. Менгали Ориповнинг мурожаати асосида эса шу йил охирига қадар “Қовунлисой” маҳалла фуқаролар йиғинида янги ташкил қилинган қишлоққа трансформатор ўрнатилиб, электр тармоғи тортиладиган, ичимлик сув минораси қуриб бериладиган бўлди.

Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси Олтинсой ва Денов туманларида ташкил қилган оммавий қабулларда 228 та масала бўйича мурожаатлар кўриб чиқилган бўлса, уларнинг қарийб 120 тасига жойида ечим топилди. Қолган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сурхон 20 ноябр 2020 07:36
    Хокимяатди.ГЭСи.бор.эканми.30.йилдан.бери.ривожлатирамиз.деб.амалдорлар.гапиради.лекин.амалда.йеч.нарса.йук.30.йил.халкди.уйламаган.30.кунда.узгартириб.юборадими.
  2. radik 19 ноябр 2020 18:17
    Электр энергияси МУОММОСИ факат Сурхондареда эмас Республикамизнинг хамма худудларида мавжуд.Ярим соат екса Икки соат учиради. Факат масъуллар виждонан ендашсагина муомма хал булади,виждони булса агар!

    Электр энергияси МУОММОСИ факат Сурхондареда эмас Республикамизнинг хамма худудларида мавжуд.Ярим соат екса Икки соат учиради, кечирсиз факат ениши номалум. Факат масъуллар виждонан ендашсагина муомма хал булади,виждони булса агар!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сурхондарё: сайёр қабулларда қандай муаммолар ҳал этилди?