Аввалроқ Қозооғистоннинг Ақтўбе вилоятида 58 ёшли ўзбекистонлик қулликда сақлангани ҳақида ёзган эдик. Ўшандан кейин қозоғистонлик фуқарога нисбатан жиноий иш очилган эди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ўша ҳолатни ўрганди ва ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди. Маълум бўлишича, 58 ёшли фуқаро М.Б. 1996 йилда Қозоғистонга борган. Ўша ерда яшаб, 2004 йилда Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсатнома олган ва ушбу ҳудудда доимий яшаб келмоқда. Эркак эндиликда Олмаота шаҳрида яшовчи қизининг уйига кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Эркак қозоғистонлик фуқаронинг хўжалигида ҳеч қандай қуллликда сақланмаганини, ўша ердаги шароитдан тўлиқ қониқишини полицияга маълум қилган.
Шундан сўнг қозоғистонлик фуқаронинг ҳаракатларида ҳеч қандай жиноят аломатлари йўқлиги аниқланган ва унга нисбатан очилган жиноий иш ёпилган.