“Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда

“Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда
Президентимиз Қашқадарёга ташрифи чоғида вилоятда боғ ва токзорларни кўпайтириш, ҳосилдорлигини оширишда водий тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳақида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берган эди. Шу асосда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси томонидан “Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Айни пайтда мазкур лойиҳа асосида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидаги боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавот маҳсулотлар етиштиришда катта тажриба тўплаган соҳибкору деҳқонлар, соҳани яхши биладиган олим ҳамда етук мутахассислар Қашқадарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонлари эгаларига ўз тажрибалари асосида семинар-тренинглар ўтказмоқдалар.
“Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда

- Водийлик олимлар, мутахассислар, соҳибкору боғбонлардан тузилган ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Қамаши, Ғузор ва бошқа туманларида бўлиб, аҳолига кўчат экиш технологияси, дарахтларга шакл бериш, иссиқхоналардан фойдаланиш, интенсив боғларни жорий этиш каби масалаларда кўмак бераяпти, - дейди Фарғона вилоятидаги кўчатчилик, сабзавот ва полиз маҳсулотлари уруғчилигига ихтисослашган Қува илмий-амалий маркази директори ўринбосари Ҳамиджон Усмонов. – Ишчи гуруҳимизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов раҳбарлик қилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Қашқадарё вилоятида бир йилда хорижга 90 миллион АҚШ доллари миқдорида мева, узум, сабзавот полиз маҳсулотлари экспорт қилинаётган бўлса, биргина Қува туманининг ўзида 1 йилда 60 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинаяпти. Аҳамиятли томони шундаки, Қувада ана шу экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг 40 фоизи аҳоли томорқаларида етиштирилмоқда. Бизнинг мақсадимиз Қашқадарёда аҳоли томорқаларида экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйишдан иборат. Бунинг учун биз 15 минг тубдан зиёд олма, беҳи, шафтоли, ўрик, гилос, ёнғоқ ва бошқа кўчатларни олиб келиб, аҳоли томорқаларида ўз қўлимиз билан экиб кўрсатаяпмиз.

Қува илмий-амалий марказ раҳбари Зафаржон Мамасолиев фикрларига кўра, Қашқадарёда интенсив боғларни кўпайтириш орқали вилоятда мева етиштириш ва экспортга чиқариш ҳажмини 60 фоизга кўпайтириш имконияти мавжуд.

- Биз Қашқадарёга сафаримиз чоғида жуда кўп хонадонларни ўргандик, жудаям кўп тажрибали боғбонлар борлигига гувоҳ бўлдик, - дейди Зафаржон Мамасолиев. – Лекин ҳозирги кунда Президентимизнинг талаби интенсив боғдорчиликни кўпайтириш, ерлардан унумли фойдаланишга қаратилган. Мана, масалан, олдинги эски боғларда 1 гектар ерда 350-400 туп кўчат экилган бўлса, интенсив боғларда 1 гектар ерга 1250-2000 тупгача кўчат экилади. Нави яхши, ҳосилдорлиги юқори, ҳосили экспортга кетадиган ана шу кўчатлар илмий марказимизда етиштиралади ва биз қашқадарёлик боғбонларга шундай кўчатларни етказиб берамиз.

“Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси бўйича водий вилоятларидан келган олиму соҳибкорлар воҳанинг барча туманлари фермерлари, боғбонлари, аҳоли хонадонлари ва томорқачилари ўртасида ўз тажрибаларини кенг ёйиш борасида иш олиб боришмоқда.

Фахриддин Бозоров,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ўхшаш янгиликлар

  1. дехкон 21 ноябр 2020 09:04
    водийликлар хеч качон сифатли кучат бермайди бошка вохаларга. ута кув паразит булади ё кукармайди берган кучати ёки мева бермайди кашкадарё эслайсиз шу гапни 5 йилдан сунг.булар сифатли кучат етиштирса донасини 2000сум сотадими кани мантик.кискаси зури узларига колиб дикий хашаки пайвандсизларини утказишади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Қашқадарёда водий тажрибасини кенг ёйиш” лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда