“Алишер Усмонов Наманган учун 50 млн доллар берди. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пул берди?” – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг навбатдаги аудиоси тарқалди

“Алишер Усмонов Наманган учун 50 млн доллар берди. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пул берди?” – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг навбатдаги аудиоси тарқалди
Тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли экани айтилаётган яна бир (биринчиси, иккинчиси) аудио тарқалди. Овоз аудиоси тармоқларда ва турли хил сайтларда эълон қилинди.

Унду вилоят ҳокими ҳудуд ҳеч бир вилоятдан ортда қолмаётганини, уни ривожлантириш учун елиб-югураётганини айтади.

“Битта иккита сассиқ ҳамманг ҳар ёқдан келгансан. Командамисан? Виждонинг борми? Ориятинг борми? Менга эмас Андижон учун. Хоҳласанг беш олтитанг автобусга ўтириб Фарғона, Наманганга, бошқа вилоятларга бориб кел. Кўрайлик Андижон нимадан қолиб кетаётганини. Алишер Усмонов деган миллиардер Наманганда туғилган экан. У Наманган вилоятининг туманларини обод қилиш учун 50 миллион доллар пул берибди. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пул берди? Энди бориб 50 миллион доллари бор Наманган нима қиляптию бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти, солиштириб кўр”, – дейди ҳоким.

Ҳозирча ушбу аудио қаерда ва қачон ёзиб олингани маълум эмас. Бу бўйича расмий маълумот берилмади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носиржон. 21 ноябр 2020 18:10
    Акага бирорта медал бериб вазирликка кутариб юборинглар. Ш.Г га шогирд килиб.
  2. метаморф 21 ноябр 2020 06:14
    Андижонга пулни буджетдан овосанку.Буджет халк чунтагидан шаклланади.Яна карриллашини каранг.
  3. Анвар Мирзо Ҳаким 20 ноябр 2020 19:48
    Кимдур буни ишдан кетишини жуда хам хохлаяпти. Шунинг учун хам турли аудио ёзувларни қидириб топиб, интернетга жойлаяпти. Мақсадига эришса керак.
  4. Дангал 20 ноябр 2020 15:57
    Булар айнишни бошлади кеча тошкент Шахар хокими бугун буниси
  5. Жаббор 20 ноябр 2020 14:51
    Хокимни оеги ердан узилиши эмас бу узини Худоёрхондек тутаяпти нима хакки бор экан тадбиркорларни ифлос дегани бу фариштасифат хоким. Уларинг бор жавобини икки дунеда хам берасан хали.
  6. Кимсан 20 ноябр 2020 14:30
    Ифлос деб хакорат килишга хеч кимни хакки йук.пишибди.Шунча номаькул чикишга сенатдаги депутатлар хеч ким эьтироз билдирмаяпти.Сен менга тегма мен сенга тегмайман
  7. Реалист 20 ноябр 2020 13:09
    Бермаган бўлса сабаби бордир.
    «Берганим билан халққа сарфламайди,ўзига мошина,
    қизига мошина,отарчиларга
    сарфлайди бу виждонсиз» деб ўйласа керакда ўша «ифлос» анжанликлар.
  8. Азиз 20 ноябр 2020 12:26
    Пишиб қолдингиз ўртоқ Абдурахмонов
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Алишер Усмонов Наманган учун 50 млн доллар берди. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пул берди?” – Шуҳрат Абдураҳмоновнинг навбатдаги аудиоси тарқалди