Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкентдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари танишув давомида Яшнобод туманидаги Технопаркка борди. У ерди Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, ўз таклифларини берди.
Маълум бўлишича, корхона 2021 йилда 520 млн долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради ва шунинг 105 миллион долларлик маҳсулоти экспорт қилинади. Мазкур корхонада 6 минг 700 га яқин ходимларнинг бандлиги таъминланади. Президент технопаркка ташрифи давомида лифт ишлаб чиқарувчи корхонага ҳам борди. Давлат раҳбари у ерда Тошкент ва бошқа шаҳарларда кўп қаватли уйлардаги энг катта муаммоларда бири айнан лифтлар эканини айтди.
Шундан келиб чиқиб, президент лифтларни кўпроқ ишлаб чиқариш, уни маҳаллийлаштириб нархини пасайтириш ва эски лифтларни янгисига алмаштириш бўйича топшириқ берди.