Хабар қилганимиздек бугун давлатимиз раҳбари Тошкентда бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Президент танишув давомида пойтахтда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан суҳбатлашди. Учрашувда давлат раҳбари пойтахтда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига эришиш йўлларини муҳокама қилди. Президент тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан учрашишдан мақсад қуйи тизимдаги аҳволни билиш ва тўғри йўл тутиш эканлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев учрашув давомида шунингдек, аҳоли тиббий хизматдан норози эканини таъкидлади.
Шифохонадан чиққан 20 та одам билан гаплашинглар, ҳаммасини айтади. Кўпчилик тиббий хизматлар сифатидан норози, – деди давлатимиз раҳбари.