Самарқанд вилотяи Нарпай туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими иштирокида халқ депутатлари туман кенгаши йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўрилган. Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига Шерзод Раҳмонов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.