Ўзбекистонда 2021 йилдан истеъмолчилар электр учун тўловни олдиндан тўлайди. Бу бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳага кўра ВМнинг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартириш киритилади. Маълум қилинишича, ўзгаришга кўра 2021 йил февраль ойидан бошлаб мамлакатимизда истеъмолчилар олдиндан электр учун тўловни амалга оширишлари керак бўлади. Агар тўланмаса истеъмолчини электрдан узиб қўйиш чоралари кўрилади.
Маълумот ўрнида, айни вақтдаги тартибга кўра мамлакатимизда истеъмолчилар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда ишлатган электр учун пул тўлаб келишмоқда.