Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармасига раҳбар таийнланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу масъулиятли лавозимга Козимжон Ҳасанов номзоди лойиқ кўрилган. Ҳасанов эндиликда бошқарма бошлиғи бўлиш билан бир қаторда пойтахт ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият юритади.
Қатор манбаларнинг ёзишича, 42 ёшли Козимжон Ҳасанов тайинловга қадар Artel Technical School хусусий мактабига раҳбарлик қилган.