Тармоқларда мансабдорлар билан боғлиқ яна бир видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода Қизириқ тумани ҳокими ўринбосари Рахматов Зафар Мамашарипович туманда бир неча кун давомида чироқ ўчгани юзасидан ҳисобот берганини кўриш мумкин. Ҳоким ўринбосари жонли эфир вақтида муаммо ечилганини ва фуқароларнинг уйида электр энергияси борлигини айтган.
Дастур бошловчиси эфир вақтида фуқароларнинг бирига қўнғироқ қилиб, электр энергия ҳақиқатдан ҳам тикландими йўқми деган саволни ўртага ташлади. Фуқаро ҳоким ўринбосари алдаётганини ва ҳали ҳам электр энергияси йўқлигини маълум қилди. Тармоқ фойдаланувчилари мансабдорнинг ушбу хатти-ҳаракатини кескин танқид қилган.