“Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда қолган кунлари вилоятда юриши керак” – Шавкат Мирзиёев

“Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда қолган кунлари вилоятда юриши керак” – Шавкат Мирзиёев
Кеча, 26 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида белгилаб берган вазифаларнинг ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда президент вазирларнинг фаолиятини кескин танқид қилиб, улар ҳудудма-ҳудуд юриши кераклигини айтди.

“Қашқадарёда биронта соҳада 3,5 йил ичида биронта вазир, бош вазир ўринбосари натижа бермаган. Шу сабабдан ҳам Қашқадарё мана шу аҳволга тушиб қолган. Иккинчидан, ҳамма туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир хил ишламаяпти, кўпи ишлашни хоҳламайди. Қашқадарёда мутлақо натижа йўқ. Йўлдаям, сувдаям натижа йўқ, сифат йўқ. Қишлоқ хўжалигида илм йўқ, ҳосилдорлик йўқ, пахтанинг нави йўқ. Қашқадарё мисолида биз кейинги йилга янги тизимга ўтишимиз керак. Вазирнинг Тошкентда ўтиришга нима ҳаққи бор? Мен ҳар сафар айтаман – вазир ҳафтада икки кун Тошкентда ўтириши мумкин. Қолган кунлари вилоятда бўлиши керак. У Ўзбекистон вазири-ку”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бахром 29 ноябр 2020 21:19
    Юкорида хам айтилди, хокимларга властни куп берилган ривожланишга хам халкка куп зарар булди. Буни куп сохада куриш мумкин
  2. метаморф 28 ноябр 2020 13:39
    Амалдорлар вилоят чекка худудларига келишганида уларнинг олдигв оддий халкни киргизишмайди.Факат 4-5 та лаганбардор пахтачилар билан мажлис уткизиб кетишади.Халк кирамиз деса ИИБ ходимлари кайтариворишади.
  3. Отабек 28 ноябр 2020 12:09
    Вазирлар 30 йил келиб кетиб нима иш курсатдию энди бирон иш курсатади светни газни хал килинг урток презедент халк совукдан кийналаяпти
  4. Носиржон. 28 ноябр 2020 00:08
    Вазирлар худудларга келмасин хаммани иши колиб кетади .
  5. Кимсан. 27 ноябр 2020 19:06
    Хокимни сайлаб хокимият ходимларини алмаштириш керак улар 15-20йиллаб ишлаб коррупция учогига айланган.хоким келиб кетаверади ходимлар ими жимида юраверади.Сирдарё вилояти зам хокими 22,5млн долларни еб кочиворди.ким тулайди.вазирлар вилоят марказига келиб дам олиб маишат килиб юрмасдан муаммоси куп узок худудга бориб уни хал килса натижа булади.Булмаса келиб кетаверади.уни хисоботини халк олдида берса натижа булади бизнинг миллатимиз сабр бардошли халк жонидан утмаса индамай юраверади
  6. Мухаммад 27 ноябр 2020 16:01
    Хокимларни ойлиги канча карупция йук Сингапурдачи

    Хокимларни ойлиги канча коррупция йук Сингапурдачи
  7. Одил 27 ноябр 2020 13:13
    Президентимиз айтганларидек хокимларни сайлов билан куйиш керак
  8. Реалист 27 ноябр 2020 11:27
    Хокимларга чексиз ваколат бериш ўзини оқламади,4 йил бекор кетди,тизим ўзини оқламади,монополия,коррупция
    мамлакатни емирди.Ташқи қарз ошди,халқ қашшоқлашди.
    Амалдорлар учун ёлғончилик оддий бир холга айланди.
    Бугуннинг реаллиги шу.
  9. Ааа 27 ноябр 2020 10:12
    Качон хокимларни халк сайлар экан шунда Энг катта коррупсияни олдини олган булар эдик. Коорупсияни йукотиш жуда осон факат унга амал килиш керак нафс одамзотни тез ва осон каритади хайрли ишларга келганда вактингиз етмай колади мана бу хам нафс балоси дейлади бундай бало билан гурга киришдан оллох сакласин канийди бу бойликни заррача кадри булганда.Астофириллох.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Вазир ҳафтада икки кун Тошкентда қолган кунлари вилоятда юриши керак” – Шавкат Мирзиёев