Ўзбекистон Суриядаги ватандошларини олиб келиш учун навбатдаги операцияни амалга оширади. Бу ҳақда Дунё АА хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон делегацияси Сурия давлатига ташриф буюрган. Делегация аъзолари Сурияда қийин аҳволга тушиб қолган аёллар ва болаларни қайтариш учун чора тадбирларни амалга ошираётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат Яқин Шарқдаги зиддиятли жойлардан аёллар ва болаларни қайтариш учун Меҳр-1 ва Меҳр-2 операцияларини амалга оширган эди.