Тошкетда оммавий қабуллар ҳафталигида қандай масалалар кўтарилмоқда?

Тошкетда оммавий қабуллар ҳафталигида қандай	масалалар кўтарилмоқда?
Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан мулоқоти ташкил қилинди. Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Мудофаа, Ташқи ишлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари алоҳида шўъбаларда аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади. Ҳар бир масала очиқ-ошкора, энг муҳими, юзма-юз муҳокама қилиниб, уларга қонуний-адолатли ечим изланди.

Оммавий қабулда Олий суд мутасаддиларига 137 нафар, Бош прокуратура масъулларига 91 нафар, Ички ишлар вазирлигига 56 нафар мурожаатчи ўзларининг аризалари, шикоятлари ва таклифлари билан юзланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари учун ягона мулоқот майдони яратиб берилгани эса суд-ҳуқуқ соҳасидаги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ масалаларни ҳамжиҳатликда ўрганиш имконини берди. Ҳар бир соҳа бўйича туман – шаҳар – республика тизимидаги раҳбарларнинг бир столда жам бўлиб, мурожаатларни тинглаши эса ҳар бир масалага самарали ечим топишнинг муҳим омили бўлди.

Анча йил Тошкент молия институтида ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган Мирғани Акбаров ноқонуний ишдан бўшатилганидан шикоят қилмоқда. Унинг мурожаатини яқинда Тошкент шаҳар прокуратураси ўрганиб чиққанида, бу фуқаронинг чиндан ҳам ноқонуний ишдан бўшатилгани аниқланди. Мурожаатининг ўрганилиш ҳолатини билишучун оммавий қабулга келган Мирғани Акбаровга уни ноқонуний ишдан бўшатганларга нисбатан жиноят иши очилгани маълум қилинди. Шаҳар прокуратураси масъуллари бу масалага адолатли ечим топиб, фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаб беришни, қонуний манфаатлари амалда таъминланишини қатъий назоратга олди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи Шаҳноза Қулфиддинованинг турмуш ўртоғи майор Шерзод Умуров 2014 йили хизматни ўтаётган вақтида вафот этган. 6 йилдан бери фарзандларини ёлғиз ўзи улғайтираётган бу аёл Мудофаа вазирлиги масъулларидан 17 ёшли ўғли Рустамни муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун амалий ёрдам сўраб қабулга келди. Вазирлик масъуллари бу аёлга ўғлининг ота касбини муносиб давом эттириши учун қонун доирасида барча ёрдамникўрсатишга ваъда берди.

Бекободлик Ўктам Ҳамроев оиласини ҳам анчадан бери ўйлантираётган масалага шу оммавий қабулда ечим топилди. Гап шундаки, Ўктам ака бу қабулда Мудофаа вазирлиги масъулларига оилавий шароитини тушунтириб, 2014 йилдан бери шартнома асосида Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат ўтаётган ўғли Феруз Ҳамроевнинг хизмат жойини уйига яқин ҳарбий қисмлардан бирига кўчирилишида амалий ёрдам сўради. Бу мурожаат ҳамтез орада ҳал қилиб бериладиган, Ўктам Ҳамроевфарзандининг хизмат жойи Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмлардан биригакўчириладиган бўлди.

Таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабулда барча масала, у суд ё прокуратура, ички ишлар ёки адлия, солиқ ёхуд божхона масалалари бўлишидан қатъи назар, қўшимча ўрганиш ва текширишларни талаб қилади. Яъни, суд адолатли ё адолатсиз қарор қабул қилгани, тергов ишларида хато-камчиликлар бор-йўқлигини аниқлаш, алҳол ноҳақдан ҳақни ажратиб олиб,адолатлиқарор қабул қилиш учун, албатта, вақт керак.

Дейлик, тошкентлик Улуғбек Ибрагимов бир пайтлар ички ишлар тизимида ишлаган,сўнг, мурожаатчининг айтишича, у ноқонуний ишдан бўшатилган. Оммавий қабулда ўзини ишга таклаб беришларини сўраган Улуғбек Ибрагимов овнинг мурожаатини қонуний ўрганиб чиқиш ва адолатли ҳал қилишни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўз назоратига олди.

Пойтахтлик Темур Муродов ҳам қурилиш корхоналаридан биридан ноқонуний ишдан бўшатилганини айтиб, прокуратура масъулларидан қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тиклаб беришда амалий ёрдам сўради. Масъуллар бу мурожаатни ҳар томонлама чуқур, қонуний ва холис ўрганиб чиқиб, адолатли ечим топиб бериш учун ўзларига беш кун муддат белгилашди.

Тадбиркор Гулсара Умирова раҳбарлигидаги қурилиш корхонаси Миробод туманидаги объектлардан бирида 130 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлариниамалга оширган бўлса-да, 2019 йил апрель ойидан буён 130 млн. сўмлик хизмат ҳақини ҳалигача ундира олмаётган экан.Мажбурий ижро бюроси масъуллари бу масалани ҳал қилиб берадиган бўлди.

Президент Халқ қабулхоналари Тошкент шаҳрида ташкил қилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг оммавий қабулида 414 нафар мурожаатчининг 431 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 86 тасига жойида ечим топилган бўлса, 95 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 250 та мурожаат бўйича эса аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб назоратга олинди.
Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкетда оммавий қабуллар ҳафталигида қандай масалалар кўтарилмоқда?