Ўзбекистонга Россиянинг «Cпутник V» вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда давлетов.уз канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, Россия саноат ва савдо вазири Дмитрий Мантуров бугун, 4 декабрь куни мамлакатимизга вакцинани шахсан ўзи олиб келган.
Шунингдек, ушбу вакцина намуналари юртимизда синаб кўриш ва кейинчалик саноат услубида ишлаб чиқариш учун олиб келинган.