Депутат пойтахтда “квартира”да яшаётган талабаларни қийнаётган оғриқли масалани кўтариб, ечимини таклиф қилди

Депутат пойтахтда “квартира”да яшаётган талабаларни қийнаётган оғриқли масалани кўтариб, ечимини таклиф қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзсои Бахромжон Раҳмоналиев Тошкентда талабаларни қийнаётган муаммо юзасидан фикр билдириб, масала ечимини таклиф қилди.

Раҳмоналиев бугунги кунда пойтахтдаги ОТМлар барча талабаларни ётоқхона билан таъминлай олмаётганини ҳисобга олиб, “ижтимоий уй”лар қуришни таклиф қилди.

Унинг айтишича, ҳозирда ОТМларда жами 225 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, улар 60 мингтага яқин талабанигина қабул қила олади холос. Бу эса ўз навбатида ётоқхонага эҳтиёжи бор бўлган талабаларнинг атиги 30-35 фоизини қамраб олиши мумкин. Депутат шунингдек, пойтахтда ижарага уй олиб яшаётган талабаларда молиявий қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини таъкидлади. Раҳмоналиевнинг ҳисоб-китобига кўра, “квартира”ларда турадиган талабаларнинг ойлик ижара ҳақи камида 2 млн. сўмдан бошланади. Агар 4 киши ўша уйда яшаса бу киши бошига 500 минг сўмдан тўғри келади. Албатта коммунал тўловларни ҳисобга олмаганда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, депутат “ижтимоий уй”ларни қуришни таклиф этиб, уни қуришни хусусий секторга топшириш ёки давлат хусусий шекирлик асосида амалга ошириш кераклигини айтди. Бундай уйларни қуриш учун тадбиркорларга паст фоизлик ва узоқ муддатли кредитлар ажратиш лозимлиги ҳам таъкидланди.

“Ижтимоий уй”ларни қуриш учун тадбиркорлар ўз лойиҳаларини комиссияга тақдим этади. Лойиҳада қуриладиган уйлар арзон, сифатли ва талабларга жавоб берадиган, ижара пулини тўлашда оғирлик қилмайдиган бўлиши керак. Энг асосийси, ижтимоий уйларда талабалар учун катта ўқув зали, кутубхона ва Wi-Fi бўлиши жуда муҳимдир”, – дейди депутат.

“Ижтимоий уйларга талабалар шартнома асосида жойлашади. Бу эса, икки томоннинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятларини шартномада аниқ белгиланишида, қолаверса, талабалар ижарага турар-жой излаб сарсон бўлишини, турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга хизмат қилади”, – дея қўшимча қилди Раҳмоналиев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. аааааа 12 декабр 2020 15:00
    зўз бўлади шунака бўлса
  2. Нурхон 11 декабр 2020 12:29
    Жудаям долзарб масала .Рахмоналиевни куллаб кувватлайман.Чунки икки фарзандим ОТМ да укишади.Хар йили квартира излаб азобдамиз.Биттасида газ йук,биттаси ОТМ га узок.Хозирги кунда хам квартирада яшашади,лекин душевая га киришга рухсат беришмайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат пойтахтда “квартира”да яшаётган талабаларни қийнаётган оғриқли масалани кўтариб, ечимини таклиф қилди