Бухоро шаҳри прокурори тадбиркорнинг аризасидан сўнг вақтинча хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилди

Бухоро шаҳри прокурори тадбиркорнинг аризасидан сўнг вақтинча хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилди
Бухоро шаҳри прокурори тадбиркорнинг аризасидан сўнг вақтинча хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳри прокурори Ж.Фозилов устидан ариза келиб тушган. Аризани тадбиркор ёзган. У ўз аризасида прокурор уни шаҳарда қурилган савдо марказидаги дўконнинг квадратини 5 млн. сўмдан (асли нархи 20 млн сўм) сотишга мажбур қилганини айтган. Шунингдек, прокурор 2020 йилнинг октябрида яна бир бошқа дўконни ҳам айни шу нархда сотишга мажбурлаганини билдирган. Лекин тадбиркор бунга рад жавобини бергач прокурор уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини айтган.

Бош прокуратура ушбу ҳолат бўйича прокурорга нисбатан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Шунингдек, текширув холис ва адолатли бўлиши, у тўлиқ ўрганилиши ва ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида Фозилов 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилингани маълум қилинди.

Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумотлар тақдим қилиниши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бир 14 декабр 2020 16:13
    Олдинги икки собик вилоят хокимлари булганида хозир Бош прокуратура якинлаша олмас эди деб иддао киляпти.Демак собик хокимлар соясида куп конунбузарликларни амалга оширган .Энди уни кулловчи хоким булмаяпти.
  2. Бобо 12 декабр 2020 12:28
    Агар айби исботланса зокимни хам кушиб йукотиш керак.Улар тараккиёт кушандаси хисобланади.Шахар хокими билан ьили бир карга каргани кузини чукимайди.
  3. дехкон 12 декабр 2020 09:39
    бир бирини оёклай сотиб бошлашмокда бу муттахамлар жимм хам турмайди нега биласизми на орият бор на матонат на керак булса тутурук курук нафси билан овора булиб юравериб инсонийлик коэфициенти нолга тушиб кетган куплаб амалдорларни. чунки хотинига бриллиант кизига мошина угли килган ишкални ёпиш билан овора оддий халкка каёкдан вакти колсин буларни Рахмим келади тугриси бу бечораларга хаммасининг бирон жойи каттик огрийди.
  4. Узбек 12 декабр 2020 06:23
    Шу холат исботланса камавориш керак бунака корни катталашган прокурорни 1 та бусаям камайсин бунакалар
  5. Соя 12 декабр 2020 02:29
    Хаммаси алгов-далгов булиб кетди.Ким хаку ким нохак.Бухора шахар хокимининг баёнатидан кейин.
  6. Одам 12 декабр 2020 02:02
    Карга каргани кузини чукимайдида.....
  7. Калб кузи 11 декабр 2020 23:38
    Тадбиркор алдамайди, духи етмайди тухмат килишга... Жонидан утгандурда
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бухоро шаҳри прокурори тадбиркорнинг аризасидан сўнг вақтинча хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилди