Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим қадам ташланди

Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим  қадам ташланди
Жорий йилда парламент қуйи палатасида муҳим воқеа содир бўлди. Аниқроқ қилиб айтганда, мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги таклиф Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди.

Аввалроқ, мамлакатимиз Ҳукумат йиғилишида Олий Мажлис палатасига Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомида ҳамкорлик қилишни таҳлилий ва комплекс баҳолаш асосида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифларни тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Ҳукуматимизнинг ушбу хулосасига Парламентнинг ижобий муносабати ижро ҳокимиятининг позицияси етакчи мустақил консалтинг компаниялари ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ўтказилган тадқиқот якунлари, ҳорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг хулосалари, тегишли вазирлик ва идораларнинг фикрларини ўрганиш натижаларига таянганига асосланганди.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш амалий ва кўп қиррали муносабатларнинг сифат жиҳатидан янги босқичига чиқиш, ташкилот доирасида рўй бераётган муҳим жараёнларни янада чуқур ва аниқ тушуниш имконини беради, деб ҳисоблайдилар.

Айни дамда, ЎзЛиДеП фракцияси томонидан ушбу қарорни қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бири Ўзбекистон барча халқаро шериклар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни изчил кенгайтириб бориш, шу жумладан, ЕОИИ билан мулоқотни ривожлантириш тарафдори эканидир. Ўз навбатида, ташкилотнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани, унинг хорижий мамлакатлар билан амалий ҳамкорлик географияси ҳам кенг эканини алоҳида қайд этамиз.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Президентимиз Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинганини алоҳида эътироф этамиз. Муболағасиз айтаманки, бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг амалда бажариш йўлидаги мантиқий қадам бўлди.

Тадбиркорлар ва фермерларнинг фикрича, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида маҳсулотларни экспорт қилиш бозорларига эга бўлади, инвестицияларни ошириб, ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ўртасидаги кооперацияни ривожлантиради. Қишлоқ хўжалиги учун унинг афзаллиги шундаки, импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялар, уруғлар, ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари, чорвачилик учун дори препаратлари ва бошқа воситалар учун Ўзбекистон фермерлари маҳсулотлар таннархини пасайтиришдан иборатдир.

Экспортнинг ўсиши транспорт ҳаражатларининг пасайиши ва тез бузиладиган товарларнинг транзитини соддалаштириш ҳисобига, шунингдек, Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаси чамбарчас боғлиқлиги туфайли ҳам юзага келади.

Алоҳида қайд этиб ўтамизки, меҳнат ресурсларининг юқори даражадаги мобиллиги Евроосиё минтақасига хос хусусиятдир. Меҳнат миграцияси соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиш аҳоли бандлиги билан боғлиқ кўплаб долзарб масалаларни ҳал қилиш ҳамда иштирокчи давлатлар иқтисодиётларининг малакали мутахассисларга тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, қуйи палатанинг депутатлик корпуси мамлакатимизга Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи давлат мақомининг тақдим этилишини ҳамда ушбу бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришни мамнуният билан қабул қилади. Умуман олганда, Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчилик мақоми мамлакатларимиз иқтисодиётларининг улкан салоҳиятидан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш, савдо муносабатларидаги тўсиқ ва ғовларни биргаликда бартараф этиш, ўзаро саъй-ҳаракатлар билан янги бозорларни шакллантириш имконини беришига ишонамиз. Бу айниқса, пандемия ва пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистон ишбилармонларининг орзу-умидларига тўлиқ жавоб беради.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан шерикликни ривожлантириш мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига жавоб беради, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойда ва манфаатларни ҳисобга олиш принципларига асосланади.

Актам ҲАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси Спикери ўринбосари,
O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим қадам ташланди