Аввалроқ ОАВда Бухоро шаҳри прокурори видеомурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Жасур Фозилов ўзининг мурожаатида унга нисбатан хизмат текшируви жорий қилингани ҳақида гапирган эди. Шунингдек, эркак бош прокурор ва унинг ходимлари томонидан амалга оширилган жиноий ҳаракатлар ҳақида сўз юритган.
Ушбу видеомурожаат эълон қилингандан сўнг ОАВда Фозилов йўқолиб қолгани ва у билан алоқа ўрнатиб бўлмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кеча Фозилов ОАВга мурожаат қилиб, йўқолиб қолмаганини ва бекинмаётганини айтди. У Вобкентдаги уйида эканини билдирди.
Фозилов текшиираётганлар томонидан учрашув ҳақидаги талабларини рад этаётганини таъкидлади. Прокурор унга учрашув ҳақида расмий хат келгандан сўнггина прокуратурага боришини маълум қилди. Шунингдек, у учрашувга адвокат ва блогерлар билан бирга боришини айтди.