Президент ташриф давомида вилоят фаоллари билан учрашиб, очиқ мулоқот қилди. Шавкат Мирзиёев нутқи аввалида вилоятга очиқча гаплашганини келганини айтди.
“Кимдир сизларга президентга фалон гапни айтмайсан, деса сиёсатимга хиёнат қилибди. Бугун очиқ гаплашайлик. Баландпарвоз гаплар керак эмас”, – деди давлатимиз раҳбари.
Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари бир йилда нега икки марта Хоразмга келганини ҳам изоҳлади. Президент бугунги ислоҳотлардан халқ розими, норозими, катта-катта марралар кўзланган даврда ҳамма ўз йўлини топа олдими, йўқми, шу саволларга жавоб олиш учун келганини таъкидлади.
“Менга 50–80 варақли маъруза тайёрлашибди. Мен маъруза қилиш учун келмадим. Нима қилсак келгуси йилда Хоразм йили бўлади, натижа бўлади? Шуни кўзларингизга қараб келишиб олишимиз керак”, – дея таъкидлади президент.