Шунинг учун ҳам ушбу ҳудуд аҳолиси якка тартибда газ тақсимлаш ускунаси (ГРП) ни қуриб беришда депутатга юзланди. 5 сонли “Қоскўл” сайлов округидан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ахмет Реймов сайловчилар томонидан келиб тушган мурожаат юзасидан масалани атрофлича ўрганиб чиқди. Депутат ўз ваколатидан фойдаланган ҳолда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” масъулияти чекланган жамияти ва Нукус шаҳар газ таъминоти корхонасига депутатлик сўровнома юборди.
Натижада муаммо юзасидан Нукус шаҳар газ таъминоти корхонасидан тегишли мутахассислар келиб, 2,5 км масофада газ қувурлари тортилиб, газ тақсимлаш ускунаси (ГРП) ўрнатилди.
Маҳалла аҳлининг депутатга қилган мурожаати бесамар кетмади. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан беш йилдан буён келаётган муаммо қисқа фурсат ичида тез кунда ўз ечимини топди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати