Ўзбекистон Президенти Ҳиндистоннинг Гужарот штатида 18-20 январ кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.
Президент 18 январда Ҳиндистонга боради, чунки айнан шу куни бизнес-форумнинг асосий тадбирлари ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон Президенти шунингдек январ ойида 21-23 январ кунлари Германияга расмий ташриф билан боради. Ташриф чоғида Германия компанияларини Ўзбекистондаги кимё-газ комплексини яратишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинади.