Бугунги кунда Қонликўл тумани "Жана қала" овул фуқаролар йиғинида 4 минг 95 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Фуқаро Хабибулла Қалмуратов ҳам ушбу маҳаллада неча йиллардан буён авария ҳолатидаги уйда яшайди.
Турмуш ўртоғи Гулбаҳор Хожанова билан кўп қийинчиликларни бошдан кечирган. Иккаласи ҳам ишсиз 2 гуруҳ ногирони.
Икки нафар қизи эса вафот этган. Ҳозирги кунда битта қизи билан эски таъмирталабга муҳтож уйда яшаб келмоқда. Хонадон эгаларининг уйини таъмирлашга моддий шароити йўқ. Шу боис тумандаги тегишли ташкилотларга уйини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Аммо натижа бўлмагач, ушбу ҳудуддан сайланган депутат Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси, "Kanteks Invest" масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори Қуандиқ Ешмуратовга мурожаат қилди.
Депутат фуқаронинг уйига бориб, уйнинг ҳолатини, уларнинг яшаш тарзини кўздан кечирди ва ёрдам қўлини чўзди.
Тумандаги "Kanteks Invest" масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Хабибулла аканинг уйини бузиб, тўрт хоналидан иборат янги уйни тиклаб берди.
Қисқа фурсат ичида қурилган янги уйда барча шароитлар яратилган бўлиб, хонадан учун газ, ток ва сув билан таъминланган. Хонадон эгалари депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати