Бугун, 16 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Унда қишга тайёргарлик давомида йўлга қўйилган хатолар ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари танқидий таҳлил қилинади. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугунги йиғилишда мамлакатимизда қиш мавсумида юзага келган муаммолар атрофлича ўрганилиб, жойлардаги ҳокимликлар узилишлар бўйича қандай чоралар кўргани таҳлил қилинади.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи, жойлардаги нарх-наво масаласи ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинади.
Шу билан бирга, куз-қиш мавсумига тайёрланиш жараёнида йўл қўйилган хатолар туфайли раҳбарларнинг масъулияти ҳам кўриб чиқилади. Йиғилшда масъулларнинг ҳисоботи эшитилади.