Маҳалла аҳли электр энергиясининг тез-тез узилишларидан азият чекиб, электр энергиясини етказиб берувчи ТП-3 трансформаторининг эскириб авария ҳолатига тушиб қолганлиги сабаб эски трансформатор ўрнига янгисин қуриб беришда ҳудуднинг сектор раҳбарлари ва депутатларга мурожаат қилди.
Мурожаат юзасидан O’zLiDePдан сайланган Тахиатош туман кенгаши депутати Б.Шапиев ва 3 сектор раҳбари, Тахиатош туман ички ишлар бўлими бўлим бошлиғи Ж.Камаловлар муаммони ўрганиб чиқиб, эски трансформатор ўрнига янгисини қуриб беришда ташаббус кўрсатди.
Қолаверса, қишнинг совуқ кунларида болаларнинг мактабга қатнайдиган йўллари ёроқсиз ҳолга келиб қолганлиги боис ҳудуддаги Мичурин Атаниязов ва Қушчилик кўчаларига шағал ётқизилди.
– Ҳозиргидек қишнинг совуқ кунларига қарамасдан мурожаатимиз эътибордан четда қолмади, – дейди маҳалла оқсоқоли Ережеп Кирманов.
Маҳалла оқсоқоли аҳоли номидан сектор раҳбарлари билан депутатга ўз миннатдорчилигини билдирди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати