Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтди

Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтди
Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтди. Бу ҳақда Қалампир нашри хабар қилди.

Нашрнинг маълум қилишича, Бош вазир ўринбосари бугун, 18 декабрь куни “Тошкент ёшлар форуми –2020” тадбирида шу ҳақда гапирган. Мусаев коронавирус мамлакатимизда аниқлангандан бери давлат раҳбари уларнинг олдига аниқ масала қўйиб, масъулларнинг биронатисини ҳам тинч қўймаганини, хатто дам бермаганини таъкидлади.

Мусаев пандемия вақтида соғлиқни сақлашга ажартилган пул 30 йил давомида тизимга ажратилган маблағдан ҳам кўпроқ бўлганини айтди. Шунингдек, нима дори керак бўлса олингани, хориждан мутахассислар олиб келингани таъкидланди.

“Натижада, бугун Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмади”, – дея қўшимча қилди Мусаев.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Беҳзод Мусаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтди