Ўшанда Монополияга қарши курашиш қўмитаси аввалги суд қарорига аппеляция бергани ва Тошкент шаҳар маъмурий суди буни қабул қилгани ҳақида ёзилган эди. Маълум бўлишича, бугун, 18 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида апелляция шикояти кўриб чиқилган. Унда тарафларнинг барча важлари тингланган ва қарор қабул қилинган.
“Қарорга кўра биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди”, – дейилади олий суд ахборотида.